Мен Исроилнинг кимлигини билиб, ақлдан озай дедим – Теренс ўзбекистонлик рақиби ҳақида
Спорт
−
03 Август
61994Ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, WBC ва WBA камарлари эгаси, енгилмас Теренс Кроуфорд бугун, 3 август куни ўзбекистонлик супер ярим ўрта вазн тоифасида WБА камари соҳиби Исроил Мадримов билан рингга чиқади. У жанг олдидан интервью бериб, рақиби ҳақида гапирди.
“Мен у ҳақда биринчи марта эшитганимда Ўзбекистонга борган эдим. Ҳамма у ҳақида гапирарди ва мен унинг маълумотлари ва видеоларини кўриб чиқдим. Ақлдан озиш мумкин. Бу йигит жуда оз муддат жанг қилади ва ютиб чиқади. Нима деяётганимни тушуняпсизми? Унинг ҳар сафар чемпион бўлганини томоша қилиш, кейин эса у билан жанг қилишга тайёргарлик кўриш шунчаки даҳшат. Ҳа, биз Исроил ҳақида кўп нарсани биламиз. Бу осон жанг бўлмаслигини ҳам. У кучли ва бардошли. Аммо биласизми, бу сафарги жанг менинг вақтим эканини ҳис қиляпман”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мадримов Теренс Кроуфордга қарши жанг олдидан интервью бериб, “чемпионлик камарини сақлаб қолишини” айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь