Мен футболни эмас, футбол мени соғинди – Ибрагимович (видео)
Спорт
−
12 Март
4080Швециялик афсонавий футболчи, ҳозирда “Милан” клубида маслаҳатчи бўлиб фаолият юритаётган Златан Ибрагимович “Қироллик медиа лигаси” президенти сифатида янги лойиҳага иш бошлайди. Бу ҳақда лига ўз саҳифасида маълум қилди.
“Қироллик медиа лигаси”га “Барселона” афсонаси Жерар Пике томонидан асос солинган. Лига 26 майдан 8 июнгача Мехико шаҳрида медиа жамоалар ўртасида тарихда илк бор Жаҳон чемпионати ўтказмоқчи ва Златан мазкур медиа турнирнинг асосий персоналаридан бири бўлади.
“Мен 30 тадан ортиқ титулларни қўлга киритдим ва 500 дан ортиқ гол урдим. Очиғи футболни соғинмадим, футбол мени соғинди”, дейди Златан медиа лига видеосида.
Маълумот учун, Ибрагимович ўтган мавсумдан сўнг расман фаолиятини якунлади. У “Милан”, “Интер”, “Барселона”, “Ювентус”, ПСЖ, “Аякс”, “Лос-Анжелес Гелакси” ва “Мальмо” каби жамоаларда ўйнаган.