Мен футбол хизматкориман – Эрматов ҳам жимжимадорлик билан бошлади
Спорт
−
29 Июнь 2019
6113Аввалроқ, бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси мажлислар залида ЎФАнинг янги биринчи вице-презтиденти Равшан Сайфуддинович Эрматов иштирокида ОАВ вакиллари учун Матбуот анжумани бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
“Футболни футбол қиладиганлар бу мураббийлар ва футболчилар! Биз энди йўналишни ўзгартирамиз, биринчи ўринга мураббий ва футболчиларни қўямиз. ЎФА ходимлари футболга хизматкор бўлади. Биз хизмат қилгани келдик.
Биз оёғимиз ерда туриб хизмат қилсак, мураббийлар ва футболчилар ҳурматини жойига қўйиб қўйсак, улар ҳам икки баробар куч билан меҳнат қилади. Мураббийларимизнинг тажриба ва малакасини ошириш учун махсус режалар ишлаб чиққанмиз. Уларга бу борада ёрдам бериш керак.
Энди футболчилар ва мураббийларнинг дардига кўпроқ қулоқ солишимиз керак. Мураббийлар кенгаши қайта тикланади. Олдин биласизлар, бундай кенгаш мавжуд эди. Унда терма жамоаларга мураббий танлаш ва футболчилар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилар эди. Яқин кунларда буни қайта тиклаймиз.
Бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Қилинган биргина хато ҳам футболни бир неча йиллар ортга суриб ташлайди. Шунинг учун маслаҳатлашиб шошмасдан қарорлар чиқарамиз”, дейди Равшан Эрматов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь