Мелиқўзиев Ўзбекистонга қайтди (видео)

Спорт

image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 апрель куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Габриэль Росадога қарши реванш жангида қатнашиб, ғалаба қозонганди.

26 апрелга ўтар кечаси Мелиқўзиев Ўзбекистонга қайтди. Спортчини Тошкент халқаро аэропортида яқинлари, мураббий ва кенг жамоатчилик вакиллари қарши олди.

Маълумот учун, 27 ёшли Мелиқўзиев 2019 йилдан буён профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. У профрингда умумий 13 та жанг ўтказиб, фақатгина 1 та тўқнашувда рақибига имкониятни бой берган. 

Ҳозирги вақтда Мелиқўзиев WBO рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бектемир Мелиқўзиев Габриэль Росадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг