Тошкентнинг янги туманига Ортиқхўжаевнинг 34 ёшли ўринбосари ҳоким бўлади

Жамият

image

Аввалроқ, Президент Сергелига ташрифи давомида Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунувчи "Янги ҳаёт" туманини ташкил этиш таклифини билдирган эди. "Ўзбекистон 24" телеканалидаги ушбу ташрифга бағишланган репортажда шаҳарнинг янги туманига Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳаёт Илёсович Иноғомовни ҳоким этиб тайинлаш таклифини берган.

34 ёшли Иноғомов 2018 йилдан октябридан буён Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. Бундан аввал у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Tashkent City" халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси ДУК директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Маълум қилинишича, Бўлғуси ҳоким 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган. Иноғомов 2007-2009 йилларда Ишлаб чиқариш бошқармаси "Махсустранс" бош муҳандиси, 2010-2011 йилларда «Technologi De Lavenir" МЧЖ асосий ишлаб чиқариш бўлим бошлиғи, 2011-2012 йилларда "Atlant Metal" МЧЖ директори, 2012-2017 йилларда "Technologi De Lavenir" МЧЖ директори, 2017-2018 йилларда "Pallada Investment" қўшма корхонаси директори сифатида фаолият юритган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

1464

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг