Мелания Трамп мемуар ёзиш ҳақида ўйламоқда
Олам
−
29 Ноябрь 2020 7694 1 дақиқа
АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп биринчи хоним сифатида мемуар ёзиш ҳақида ўйлаяпти. Бу ҳақда "Page Six" хабар берган.
"Мелания Оқ уй ҳаёти ҳақида мемуар ёзмоқчи. Бу унинг ўзи учун пул бўлади - мустақил пул ишлаш имконияти", дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Мелания тақдим этадиган воқеалар "катта пул олиб келиши мумкин", шунинг учун Трамп рафиқасини "китоб ёзишга ундайди".
Хабар берганимиздек, АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания мамлакатда 3 ноябрда ўтказилган президентлик сайлови натижалари эълон қилинганидан сўнг ажрашиш ҳақида ўйлаб қўйган.
Мелания турмуш ўртоғи даврида Оқ уйда ўтказадиган сўнгги Рождествоси учун келтирилган арчаларни қабул қилиб олгани ҳақида ҳам хабар берилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь