Мексикада президентликка номзоднинг сайловолди ташвиқотида саҳна қулаб тушди (видео)
Олам
−
23 Май 2024
4529Мексиканинг Нуэво-Леон штатида президентликка номзод Хорхе Майнеснинг сайловолди ташвиқоти митинги вақтида саҳна қулаб тушди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Штат губернатори Самуэль Гарсияга кўра, ҳодиса оқибатида тўққиз киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳатланган.
Тиббий кўрикдан сўнг Майнес воқеа жойига қайтган ва журналистлар билан учрашган.
Мексика президентлигига номзоднинг сўзларига кўра, саҳна конструкциялари кучли шамолдан кейин қулаб тушган.
Майнес воқеа туфайли сайлов кампаниясини вақтинчалик тўхтатаётганини айтиб, воқеа ҳолатлари чуқур ўрганилишига умид билдирган.
Хорхе Майнес “Фуқаролар ҳаракати” партияси номидан Мексика президентлигига даъвогарлик қилмоқда.
“Reuters” агентлигининг хабар беришича, сўнгги сўров натижаларига кўра, энг машҳур номзодлар орасида Майнес учинчи ўринда туради.
Мексикада президентлик сайловлари 2 июнь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь