Мексикада маош олмаган учувчи йўловчилар тўла самолётда норозилик намойиши уюштирди

Олам

image

Мексикада беш ой давомида маош олмаган учувчи йўловчилар билан тўла самолётни бошқаришдан бош тортиб, кабинада норозилик намойиши уюштирди. Бу ҳақда “The straits times” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Мехико шаҳридаги Бенито Хуарес халқаро аэропортида Кариб денгизидаги Канкун курорт шаҳрига режалаштирилган рейсда юз берган. Учиш давомида учувчи ойлар давомида тўланмаган маошга норозилик билдирган. Шунда учувчи самолётда соатлаб кутиб турган ўнлаб йўловчиларга самолёт компания уларга қарзларини тўламагунча учмаслигини айтган.

Норозилик билдирган учувчи иш берувчи уларга беш ойлик маош ва йўл харажатларини тўламаганини даъво қилган.

“Сизларга ачинаман, чунки сиз бунга лойиқ эмассиз. Мен ушбу авиакомпанияда деярли уч йилдан бери ишлаяпман ва ҳеч қачон бирорта ҳам рейсни ўтказиб юбормаганман", дейди учувчи йўловчиларга.

Шунингдек, у уч фарзанднинг отаси эканлигини қўшимча қилган.

Мексика оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, йўловчилар эвакуация қилинаётган пайтда капитан ҳибсга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда 100 минглаб одамлар норозилик намойишига чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

маош Мексика учувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг