Мексикада мэр халқ олдида отиб ўлдирилди 

Олам

image

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Мексикада вафот этганларни хотирлаш маросими арафасида бир гуруҳ жиноятчилар мамлакатнинг Уруапан шаҳри мэри Карлос Манзога ўқ узди. Бу ҳақда “El Pais” хабар берди.

Маълумотларга  кўра, маросим бўлаётган тунда шаҳар майдонида беш марта ўқ узилган ва  ҳамма яширинишга уринган.  Қўлида ёш болани кўтариб турган мэрга ҳам ўқ теккан ва бир неча дақиқадан сўнг у шифохонада вафот этган.  Федерал хавфсизлик вазирлиги хабарига кўра, ҳужум қилганликда гумон қилинганлардан бири ўлдирилган, яна икки киши ҳибсга олинган. 

Қайд этилишича, Манзо минтақадаги бошқа раҳбарлар сингари, жиноятчиликка қарши чиқиб, штат ва федерал ҳукуматдан кўпроқ ёрдам талаб қилган.  У бу йил мамлакатда ўлдирилган олтинчи мэрдир. 

Кеча, 2 ноябрь куни  Хавфсизлик маҳкамасининг фавқулодда йиғилишида расмийлар ҳужумни қоралаган ва мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтириш таклиф қилинган. Шунингдек,  Федерал хавфсизлик хизмати котиби Омар Гарсия  мэрнинг ўлими юзасидан тергов бошлангани маълум қилган. 

“Гувоҳлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда, ҳудуддаги маиший савдо дўконларидан видео тасвирлар сўралмоқда. мэрнинг ҳаётига зомин бўлганлар аялмайди”, дея қўшимча қилган котиб. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 1990 йилдан буён турли давлат лавозимларида ишлаган Ержан Бобоқумаров калтаклаб ўлдирилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мексика Уруапан Карлос Манзо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг