Мексикада футбол вақтида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор
Sport
−
17:59 689 1 minute
Мексиканинг Гуанахуато штатидаги Сан-Франсиско-дель-Ринкон шаҳрида футбол учрашуви вақтида қуролли ҳужум содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда “La Jornada” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳодиса жорий йилнинг 13 сентябрь куни тушдан кейин содир бўлган. Мотоциклда ҳаракатланган номаълум қуролланган шахслар учрашув вақтида футболчиларга қарата ўқ узган.
Жароҳатланган етти киши шифохонага олиб кетилган. Уларнинг бир нафари шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.Ҳозирда Гуанахуато штати Бош прокуратураси ҳужум юзасидан тергов ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эквадор миллий терма жамоаси аъзоси ва Гуаякиль шаҳрининг “Барселона” клуби футболчиси Марио Пинейда қуролли ҳужум оқибатида вафот этганди.
Live
All