Мексикада автомобиль мухлислар устига бостириб борди (видео)
Спорт
−
25 июн 676 1 дақиқа
Мексиканинг Каба-Сан-Лукас шаҳрида миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини нишонлаш чоғида автомобиль мухлислар устига бостириб борди. Оқибатда 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти хабар қилди.
Манбага кўра, жароҳатланганлардан бири реанимация бўлимига ётқизилган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳам тиббий ёрдам кўрсатилганлар орасида бўлган ва кейинчалик қўлга олинган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода автомобиль мухлислар қуршовида ҳаракатланишга урингани, сўнг тўсатдан тезликни ошириб, бир неча кишини уриб юборгани акс этган. Ҳайдовчи машинадан туширилиб, калтаклангани ҳам айтилмоқда.
Мексика терма жамоаси бугун, 25 июнь куни Чехияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичини учта ғалаба билан биринчи ўринда якунлаган эди.
Мексика футбол федерацияси жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
Маълумот учун, Мексика Жаҳон чемпионати “А” гуруҳида 100 фоизлик натижа билан 1-ўринда плей-офф босқичига йўл олди. Эндиликда улар 1/32 босқичида “С”, “Э”, “Ф”, “Ҳ”, “И” гуруҳларидаги эҳтимолий 3-ўрин эгалари билан тўқнаш келади.
Live
Барчаси