Мексикада автобус ағдарилиб кетди. 10 дан ортиқ қурбон бор (видео)
Олам
−
02 Май 1153 1 дақиқа
Кеча, 1 май куни Мексика ғарбидаги Наярит штатида сайёҳлар автобуси ҳалокатга учраши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 31 киши эса турли жароҳатлар билан шифохонага жўнатилган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Наярит штати губернаторлигининг маълум қилишича, автобус дам олиш марказига кетаётган бўлган. Шунингдек, расмийлар Наярит ва Халиско фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари қутқарув ишларини олиб бораётгани ва бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш учун магистраль йўл ёпиб қўйилганини маълум қилган.
“Халиско штатидан келаётган автобус Аматлан-де-Канас шаҳри яқинида автомагистралдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Биз воқеа сабабларини ўрганмоқдамиз. Қутқарув экипажи ҳодиса жойига тезда етиб борган ва автобус ичида қолиб кетганлар қутқариб олинган. Жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб шифохонага юбордик. Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейди қутқарув экипажи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда ҳам автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳожиакбар Муҳаммаджонов
Live
Барчаси