Мексика ўз тарихидаги энг йирик наркотик партиясини мусодара қилди
Олам
−
19 Октябрь
5635Мексиканинг Ҳарбий-денгиз кучлари вазирлиги Мичоакан штати соҳиллари яқинида оғирлиги 8,3 тоннага тенг бўлган рекорд даражадаги наркотик партиясини мусодара қилди. Бу ҳақда вазирликка таяниб, “Reuters” хабар берди.
“Ҳарбийлар операция давомида умумий оғирлиги тахминан 8 361 кг бўлган ноқонуний юкни мусодара қилди. 23 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Ласаро-Карденас шаҳри (Мичоакан штати)нинг жануби-ғарбидаги олти кичик қайиқ мусодара қилинди”, дейилади ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида.
Нашрга кўра, патруль жараёнида тез юрувчи қайиқлар аниқланган. Улар орасида учта двигатели бор, узунлиги тахминан 15 метр бўлган катер ҳам бўлган. Ҳарбий-денгиз кучлари ушбу катердан умумий оғирлиги 2 179 кг 93 та эҳтимолий наркотиклар сақланган қадоқлар мусодара қилинганини билдирган.
“Қайд этиш керак, мамлакатнинг амалдаги раҳбариятининг 18 кунлик фаолияти натижасида қуйидаги ютуқлар қўлга киритилди: 37 киши қўлга олинди, 11 752 кг тахминий наркотиклар мусодара қилинди, 8 та тез юрувчи қайиқ, 2 та катер, 23 та двигатель ва 12 825 литр ёқилғи мусодара қилинди”, дея ҳисобот берган ҳарбий-денгиз кучлари.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги – 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинганди.
LiveБарчаси