Медведев Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши оқибатларидан огоҳлантирди
Олам
−
14 Апрель 2022
26453Швеция ва Финляндия НАТОга қўшилса, Россиянинг расмий рўйхатга олинган рақиблари рўйхати кенгайиб боради. Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши (ХК) раиси ўринбосари Дмитрий Медведев сўнгги вақтларда янграган баёнотларга муносабат билдириш асносида шундай фикр билдирди.
“Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш имкониятини ҳайвоний жиддийлик билан муҳокама қилмоқда. Алянснинг ўзи уларни энг қисқа вақт ичида ва минимал бюрократик процедуралар билан қабул қилишга тайёр. Америка Қўшма Штатлари Шимолий Европа вакилларига ўзининг “Welcome”ни том маънода барча дазмоллардан ҳам эълон қилмоқда. Шунчаки енгил билан тақиллатинг - дарҳол қабул қиламиз”, деб ёзган у бугун, 14 апрель куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Медведев бу Россиянинг расман рўйхатга олинган душманлари кўпайишини айнглатишини таъкидлаган. Москва бунга қандай муносабатда бўлиши аниқ, дея қўшимча қилган мансабдор.
“Ҳиссиётларсиз, совуқ бош билан. НАТО таркибидаги қанча давлат - 30 ёки 32, умуман биз учун унчалик муҳим эмас. Иккита кам, иккита кўпроқ, уларнинг аҳамияти ва аҳолисини ҳисобга олсак, катта фарқ йўқ”, дейди у.
Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари агар Украинадаги “махсус операция” бўлмаганида, бу мамлакатларнинг НАТОга қўшилиши масаласи умуман кўтарилмасди, деб сафсата ўқиш умуман мантиқсиз эканини таъкидлаган.
“Бу ундай эмас. Биринчидан, уларни альянсга тортишга уринишлар аввал ҳам бўлган. Иккинчидан, энг муҳими, бу давлатлар билан Украинадаги каби ҳудудий баҳсларимиз йўқ. Шунинг учун бундай аъзоликнинг нархи биз учун бошқача”, деб тушунтирган у.
Медведевнинг таъкидлашича, Швеция ва Финляндияда НАТОга аъзо бўлиш масаласида жамоатчилик фикри тахминан иккига бўлинган ва бу “уйда ўстирилган тарғиботчиларнинг максимал саъй-ҳаракатлари” билан.
“Ҳеч бир ақли расо одамлар нархларни ва солиқларни оширишни, чегаралар бўйлаб кескинликни оширишни истамайди, “Искaндер”лар, гипертовуш [тезлигидаги ракеталар] ва ядровий қуролга эга кемалар уйидан қўл узатгулик масофада бўлишини хоҳламайди. Келинг, шимолий қўшниларимизнинг ақли ғалаба қозонишига умид қилайлик”, дея таҳдидли хулоса қилган Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.
Медведевгк кўра, Швеция ва Финляндия НАТО қўшилса, Болтиқбўйининг ядросизлиги йўққа чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Швеция ва Финляндия жорий йилнинг ёзидан кечиктирмай НАТОга аъзо бўлиши мумкин. АҚШ расмийларига кўра, икки давлатнинг альянсга аъзолиги НАТО Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокараларда “суҳбат ва кўплаб учрашувларнинг мавзусига” айланган.