Медведев Молдовани огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Молдова Европа Иттифоқига қўшилмай туриб, Россияга қарши санкцияларга қўшилишга тайёр бўлиши мумкин, лекин расмий Москванинг жавоби ҳам ўзини кўп куттирмайди. Бу ҳақда РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.

У Кишинёвга ЕИга номзод мақомини олганига муносабат билдириб, Молдова паровоздан олдинга югуриб кетганини таъкидлади.

“Ўзларининг янги хўжайинларига ёқишга ҳаракат қилиб, Европа Иттифоқида бўлмай туриб, улар мамлакатимизга қарши Европа санкцияларига қўшилишга тайёр. нима ҳам дердик. Қани уриниб кўришсин. Шунда улар биздан нафақат “қиммат” энергия ва бошқа ресурсларни, балки ҳеч нарсани олмасликларига 100 фоиз ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Улар Европа Иттифоқига киришдан олдин санкциялардан баҳраманд бўлсин”, деган Медведев таҳдиднамо тарзда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июнь куни Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари Брюсселдаги саммитда Украина ва Молдовага ҳамжамиятга аъзо бўлиш учун номзодлар мақоми берилишини маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Молдова

Баҳолаганлар

1019

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг