Медиа маҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади
Жамият
−
10 Июнь
4173Медиа маҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Шу ҳақдаги “Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонун 5 июнь куни Президент томонидан имзоланди.
Конвенция ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотларининг турдош ҳуқуқларини аҳдлашаётган давлатларда уларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий режимини тақдим этиш йўли билан ҳимоя қилишга қаратилган.
Қонунда қуйидаги шартлар мавжуд:
- Ўзбекистон фақат эшиттириш ташкилотининг штаб-квартираси бошқа аҳдлашувчи давлатда жойлашган бўлса ва узатиш худди шу давлатда жойлашган узатувчи ёрдамида амалга оширилган тақдирда эфирга узатишни таъминлайди;
- Ўзбекистон тайёрловчиси бошқа аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси ҳисобланмайдиган фонограммаларга нисбатан 12-моддани қўлламайди.
Қайд этилишича, конвенцияга қўшилиш интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг илғор халқаро стандартларини жорий этишга, шунингдек, Ўзбекистон обрўсининг ошишига кўмаклашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь