“Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон билан беғараз ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келаётган фуқароларни тақдирлаш учун “Меҳр-саховат” кўкрак нишони таъсис этилди.

«Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида​

“Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

•    жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани;

•    танти ва олижаноб халқимизнинг буюк тарихий ва маънавий қадриятларини, миллий анъаналарини муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби юксак фазилатларни улуғлаб келаётгани;

•    аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшгани;

•    хайрия ва саховат маблағларини тўғри ва холис йўналтириш, қийин аҳволга тушган аҳолига ўз вақтида беминнат кўмак беришдаги ташаббускорлиги;

•    бугунги мураккаб ва оғир шароитда жамиятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги фаоллиги;

•    беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлгани учун мукофотланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

кўкрак нишони

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг