Меҳнат кодексига ходимни ишдан бўшатишга доир ўзгартириш киритилиши кутиляпти
Жамият
−
20 Декабрь 2020
12360Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Бош прокуратура томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра, Меҳнат кодексида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чора кўрмаган, жиноят, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаган ходимга нисбатан жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Лойиҳада Меҳнат кодекси 100-моддасининг иккинчи қисми – меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асослари рўйхатини янги банд билан тўлдириш назарда тутилмоқда. Унга биноан эндиликда ходим манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўрмаганлиги ҳамда жиноятга, шу жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар бериш мажбуриятини бажармаганлиги туфайли ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин.
LiveБарчаси