Меҳмонхонада босқин: 70 киши бино ичида қолмоқда 

Олам

image

Бир неча қуролланган кишилар Покистоннинг Гвадар шаҳридаги Pearl Continental 5-юлдузли меҳмонхонасига бостириб кирган. 

Бу ҳақда  Покистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб Dawn нашри хабар тарқатган.

Манбага кўра, ушбу ҳудудда отишманинг шовқини келиб турган. Айни вақтда меҳмонхона атрофи полициячилар томонидан ўраб олинган

Тахминий хабарларга қараганда меҳмонхонага кириб келган жангарилар уч-тўрт кишидан иборат бўлган. 

Pakistan Today нашрининг хабарида эса, айни пайтда бино ичида 70га яқин киши, жумладан 40 га яқин Хитой фуқаролари бор. 

Ҳозирча жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар берилмаган. Нашрга кўра, жангарилар кучли қуролланган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Покистон Меҳмонхона босқин

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг