МДҲ саммитида 14 та ҳужжат имзоланди
Олам
−
08 Октябрь
8273Бугун, 8 октябрь куни Москвада ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, МДҲ саммити доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида”ги баённома қарори.
- "Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарларининг 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги совет халқининг Ғалабасининг 80 йиллиги муносабати билан Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва жаҳон ҳамжамиятига Мурожаатномаси тўғрисида”ги қарори.
- “МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг интеграцион ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фаолияти тўғрисида”ги қарор.
- “2025 йилда Лочин шаҳрини (Озарбайжон Республикаси), 2026 йилда Мегри шаҳрини (Арманистон Республикаси), 2027 йилда – Молодечно шаҳрини (Беларусь Республикаси) Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти, деб эълон қилиш тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларга юбориладиган делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги конвенция.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2010 йил 10 декабрдаги Шахсларни давлатлараро қидирув тўғрисидаги шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Баённома.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг 2025–2027 йилларга мўлжалланган дерадикализация соҳасидаги ҳамкорлик дастури тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида 2027 йилни “Ҳуқуқий таълим йили” деб эълон қилиш тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштириш қўмитаси раиси тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Террорга қарши кураш маркази раҳбари тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарларининг фуқаролик мақсадларида сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги баёноти тўғрисида”ги қарор.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 1941-1945 йиллардаги Меҳнат шуҳрати шаҳри фахрий унвони тўғрисида”ги қарори.
- “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сертификатини бериш тўғрисида”ги баённома қарори.
Маълумот учун, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин раислигида ўтган саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, шунингдек, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев қатнашди. Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.