МДҲ Бош вазирлари Ашхободда йиғилади
Олам
−
29 Март
4030Туркманистон ҳукумати МДҲ ҳукумат раҳбарларига Ҳамдўстлик доирасидаги кенгаш йиғилишини Ашхободда ўтказиш таклифини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди.
“Бугун Туркманистон делегацияси раҳбари сўзга чиқиб, таклифни тасдиқлади”, деган у МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши якунлари бўйича журналистларга.
Лебедев Туркманистон делегацияси раҳбари Эсен Айдогдиев ташкилотнинг Иқтисодий кенгаши ва Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Халқаро иқтисодий форуми иштирокчиларини МДҲ давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисига ҳам таклиф қилганини таъкидлади. МДҲ Бош котиби учрашувнинг Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтишини эътиборга молик деб атади.
24 май куни Туркманистон пойтахтида МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг аввалги йиғилиши 2023 йил октябрь ойи охирида Бишкекда бўлиб ўтган эди. Ўшанда йиғилишда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон Бош вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тузилмалари ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь