Мбаппенинг “совчилари” орасига Саудия томони ҳам қўшилди
Спорт
−
22 Июль 2023
6005Саудия футболи раҳбарияти франциялик ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени маҳаллий лига клубларидан бирига таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда спорт журналисти Бен Жейкобс ўз Twitter саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, Саудия Арабистони Мбаппенинг трансфери бўйича таклиф тайёрлаб қўйган. Раҳбарият бу трансферни амалга оширишга тайёр.
Мбаппенинг ўзи фаолиятини Европада давом эттиришни режалаштирмоқда, бу эса унинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтишини қийинлаштиради. ПСЖ эса ҳужумчини араб давлатига сотишга қарши эмас.
Қайд этиш жоиз, Мбаппе ПСЖнинг Япониядаги мавсумолди йиғинида иштирок этмайди. Ҳозирда ҳужумчи Париж клуби томонидан трансферга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Мбаппега босим ўтказаётгани хабар қилинганди. Президент футболчини ПСЖда қолишини истамоқда.
LiveБарчаси