Мбаппе масаласига яна Франция Президенти аралашди

Спорт

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега яна босим ўтказмоқда. Бу ҳақда “El Debate” хабар берди. 

Манбага кўра, Макрон 24 ёшли футболчининг яна бир мавсумни Париж клубида ўтказишини ва 2024 йилги Олимпиадага эътибор қаратишини истамоқда.

Ўтган йили ҳам Килиан Мбаппе Эммануэль Макроннинг аралашуви туфайли ПСЖ билан шартномасини узайтирганди. Ўшанда кўпчилик футболчининг “Реал”га эркин агент сифатида ўтишини кутганди.

Мбаппе 2024-2025 йилги мавсум учун ПСЖ билан шартномани автоматик равишда узайтириш вариантидан воз кечди ва у 2024 йилнинг ёзида эркин агентга айланади.

Ўтган мавсумда Мбаппе Франция чемпионатида 34 та ўйинда қатнашиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг