Мбаппе ПСЖга 60 минг евро тўлайдиган бўлди

Спорт

image

Париж Апелляция суди “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппега 2025 йилда жамоанинг банк ҳисобларини хатлаттиргани учун “Пари Сен-Жермен”га 60 минг евро товон пули тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Аввалроқ, Париж Меҳнат суди ПСЖни Мбаппега 61 миллион евро миқдорида компенсация тўлашга мажбурлаган эди. Суд мазкур қарорни футболчи билан шартнома 2024 йилда якунланганидан сўнг клуб унга бонуслар ва иш ҳақининг бир қисмини тўламагани сабабли чиқарган.

27 ёшли Мбаппе 2024 йилдан буён “Реал Мадрид” сафида тўп тепмоқда. У 2024-2025 йилги мавсумда мадридликлар билан Испания Суперкубоги ва Қитъалараро кубокни қўлга киритди.

Франциялик ҳужумчи 2018–2024 йилларда ПСЖ шарафини ҳимоя қилган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У парижликлар билан олти марта Франция чемпиони бўлган, тўрт марта Франция Кубоги ва уч марта Франция Суперкубогида ғолиб чиққан.

Мбаппе Франция терма жамоаси билан 2018 йил Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. 2022 йил Қатардаги мундиалда эса кумуш медални қўлга киритган. У Жаҳон чемпионатлари тарихида 22 та гол билан мусобақа тўпурарлари орасида энг юқори кўрсаткич қайд этган футболчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг