Мбаппе сабаб “Реал Мадрид” мухлиси вафот этди
Спорт
−
03 Ноябрь 4700 2 дақиқа
Жорий йилнинг 26 октябрь куни бўлиб ўтган “Реал Мадрид” – “Барселона” ўртасидаги “Эль-Класико” учрашуви вақтида Мбаппенинг голга айланмаган пенальти зарбасидан кейин 50 ёшли “Реал” мухлиси Игаль Бродкин юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “All football” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал Мадрид”нинг исроиллик тарафдорлар гуруҳи аъзоси Бродкин “Эль-Класико”нинг иккинчи бўлимида, Килиан Мбаппе пенальтини амалга ошира олмаганидан сўнг ҳушини йўқотган. Гувоҳларнинг айтишича, тез тиббий ёрдам ходимлари зудлик билан ёрдам кўрсатган. Бродкин кейинчалик Лапас шифохонасига етказилган ва у ерда юрак тўхташи оқибатида вафот этган.
“Игал Бродкиннинг бевақт вафот этганидан чуқур қайғудамиз. “Эль-Класико” вақтида у тўсатдан юраги тутиб қолди. Тез ёрдам ходимлари барча имконни ишга солди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади”, дейилади мухлислар гуруҳининг ижтимоий тармоқдаги баёнотида.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, мухлислар ҳакам Сото Градони вазиятдан хабардор қилишга уринишган, бироқ стадиондаги шовқин туфайли бу сезилмаган ва ўйин давом этган.
Исроилдаги “Реал Мадрид” тарафдорлари гуруҳи “Ливерпуль”га қарши Чемпионлар лигаси ўйини олдидан Бродкин хотирасига бағишланган маросим ўтказилишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 октябрь куни Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бутун дунё интиқлик билан кутган “Эль Класико” учрашувида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Live
Барчаси