Мбаппе “Ливерпуль”га ўтиши мумкин – ОАВ

Спорт

image

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасининг энг муҳим шахсларидан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Ливерпуль” франциялик ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби Мбаппенинг Мадрид жамоасидаги вазиятини диққат билан кузатмоқда ва агар “қироллик клуби” унинг трансферини муҳокама қилишга тайёр бўлса, футболчини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқади.

Манбага кўра, “Реал Мадрид”да Мбаппе билан боғлиқ вазият жамоанинг муваффақиятсиз мавсумидан сўнг кескинлашган. Мадридликлар йирик совринларни қўлга кирита олмади, Мбаппе эса айниқса ҳал қилувчи ўйинлардаги иштироки сабаб танқидларга учраган футболчилар қаторида бўлди. Шунингдек, норозилик футболчининг жамоанинг бир қисми ҳали мавсумни якунламаган пайтда таътилга чиқиш қарори билан ҳам боғлиқ экани таъкидланмоқда. Бу ҳолат мухлислар ва айрим клуб вакиллари томонидан турлича баҳоланган.

Шу фонда Мбаппенинг “Реал Мадрид”даги келажаги борасидаги миш-мишлар янада кучайди. Клуб ҳозирча бу борада расмий қарор қабул қилмаган, бироқ унинг кетиши эҳтимоли тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Қайд этилишича, “Ливерпуль” аввал ҳам Мбаппега қизиқиш билдирган. Инглиз клуби бундай трансфер жамоани сезиларли даражада кучайтиришига ишонмоқда. Бироқ футболчининг юқори трансфер қиймати, амалдаги шартномаси ва “Реал Мадрид”даги мавқеи туфайли эҳтимолий келишув анча мураккаб бўлиб қолмоқда. Якуний қарор эса ёзги трансфер ойнасида эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” мухлислари франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг клубни тарк этишини талаб қилиб петиция бошлагани ва бу атиги бир кун ичида 12 миллиондан ортиқ имзо тўплагани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе “Ливерпуль” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг