МБ макроиқтисодий ривожланишнинг 3 хил сценарийсини ишлаб чиқди

Жамият

image

Марказий банк томонидан пул-кредит сиёсатининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари ишлаб чиқилди.

Қайд этилишича, пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари Марказий банк томонидан келгуси йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуини ўзида акс эттириб, таркибида ташқи ва ички макроиқтисодий вазиятларнинг ўзгариши шароитида соҳада кўриладиган чоралар, қўлланиладиган тамойил ва инструментларни қамраб олган.

Яъни қисқача айтганда, келгуси 3 йилда пул-кредит сиёсати соҳасида нима ишлар қилинади, инфляцион таргетлаш режимига ўтиш доирасида қандай ўзгаришлар амалга оширилади, турли хил иқтисодий ривожланиш сценарийларида қандай чоралар кўриб инфляцияни 2023 йилгача 5 фоизлик таргетга туширилади деган масалаларни ўз ичига олади.

“Шу сабабли, асосий йўналишлар, биринчи навбатда, инфляциянинг 2021 йилда 10 фоиздан паст бўлишини таъминлаш ва 2023 йилда 5 фоизлик таргет кўрсаткичига эришиш бўйича вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Барчамизга маълум, 2020 йил мамлакатимиз ва жаҳон иқтисодиёти учун жуда мураккаб йил бўлди. Глобал пандемия таъсирида бошланган инқироз иқтисодиётда талаб ва таклиф тебранишларининг бир пайтда содир бўлишига олиб келганлиги билан олдинги инқирозлардан тубдан фарқ қилди”, дейди МБ раиси Мамаризо Нурмуротов.

Пандемия билан боғлиқ ноаниқларнинг юқорилиги ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни инобатга олиб Марказий банк келгуси йиллар учун макроиқтисодий ривожланишнинг 3 хил сценарийсини ишлаб чиқди:

1) нисбатан реал воқеликларга асосланган асосий сценарий;

2) тезкор иқтисодий тикланишга асосланган  оптимистик сценарий;

3) ташқи иқтисодий хатарлар кучайишига асосланган хатарли сценарий.

Макроиқтисодий ривожланишнинг асосий сценарийсида пандемия билан боғлиқ вазиятнинг босқичма-босқич яхшиланиб бориши бўйича кутилмалар, аҳоли ва бизнес вакилларининг ўз фаолиятларини пандемия ва ундан кейинги шароитларга мослашган ҳолда давом эттиришлари асосий шартлардан қилиб олинган.

Бунда ташқи савдо ҳамкорлар иқтисодиётининг бир маромда тикланиб бориши ҳисобига ташқи талаб 2022 йилнинг II ярим йиллиги инқироздан олдинги даражасига етади.

Мазкур сценарий бўйича прогнозларга кўра, Ўзбекистонда иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб 2021 йил охирида инқироздан олдинги кўрсаткичларга яқинлашади, 2023 йилнинг I ярим йиллигига келиб эса иқтисодиёт ўзининг потенциал даражасигача тикланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк макроиқтисодиёт

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг