МБ: доллар, евро ва рубль арзонлашди
Жамият
−
25 Март 2021
3578Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, жорий йилнинг 26 мартидан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 490 сўм 34 тийинни ташкил этиб, аввалги курсга нисбатан 17 сўм 34 тийинга арзонлашди.
1 евро курси 12 390 сўм 14 тийинга баҳоланиб, 45 сўм 70 тийинга арзонлашди.
Рубль курси кечагига нисбатан 45 тийинга арзонлашди. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 01 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси