МБ асосий ставкани пасайтирди
Жамият
−
09 Июнь 2022 14223 1 дақиқа
Бугун, 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни ўтказилган МБ Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани 17 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Марказий банк жорий йилнинг 17 март куни асосий ставкани 17 фоиз этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Бунгача 2020 йил 10 сентябрдан бери асосий ставка 14 фоизлик даражада ўзгармай келаётганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март