Маймунчечакнинг янги штамми тезроқ мутацияга учрамоқда

Олам

image

Конго Демократик Республикасидан тарқалган янги маймунчечак штаммини ўрганаётган олимларнинг таъкидлашича, вирус кутилганидан тезроқ ўзгариб бормоқда, аммо мутахассислар уни яхши тадқиқ қилиш учун маблағ ва жиҳозлар етишмаяпти. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

"Мен Африкада кўр-кўрона ишлаётганимиздан хавотирдаман. Биз эпидемияни яхши тушунмаяпмиз. Агар уни яхши тушунмасак, юқиш динамикаси, касалликнинг оғирлиги, унинг хавфли омиллари нуқтаи назаридан муаммони ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келамиз. Мен вирус мутацияга учрагани ва янги штаммларни келтириб чиқараётганидан хавотирдаман", деди Нигериядаги Нигер Дельта университети шифохонасининг юқумли касалликлар мутахассиси ва  ЖССТнинг маймунчечак бўйича фавқулодда қўмитаси раиси Димие Огоина.

Унинг сўзларига кўра, Нигерияда Clade IIb штамми одамлар орасида доимий тарқалишига етарли даражадаги мутацияси учун беш йил ёки ундан кўпроқ вақт керак бўлиб, 2022 йил глобал эпидемияни келтириб чиқарган. Clade Ib эса бир йилдан камроқ вақт ичида худди шу даражадаги мутацияга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқловчи тест тизимларини юбориши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маймунчечак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made