Майкл Жексоннинг шляпаси аукционга қўйилди
Маданият-санъат
−
22 Июнь 2023
10390Машҳур поп қироли Майкл Жексоннинг энг машҳур либосларидан бири – илк “Ой юриши” рақси ижросида кийган Федора шляпаси аукционга қўйилди. Бу ҳақда “Frans24.com” сайти маълум қилди.
Поп қироли бу шляпани 1983 йил 25 март куни “Billi Jean” қўшиғини куйлаш вақтида “Ой юриши”ни амалга оширишдан аввал саҳна ортига улоқтирган.
Майкл концертдан кейин тез-тез томошабинларга шляпа улоқтирган. Шунга қарамай, бу шляпалар кўпинча уларни қўлга киритишга ҳаракат қилган мухлислар томонидан йиртиб юборилган. Бу ҳозирда кимошди савдосига қўйилган шляпанинг қийматини янада оширади.
Айниқса, унинг вафотидан сўнг шахсий буюмларнинг қиймати тез ўсди. Ҳатто Леди Гага ҳам Майкл Жексон буюмларининг улкан коллекциячиси. Бир неча йил олдин у махсус кимошди савдосида унинг 50 дан ортиқ шахсий нарсаларини сотиб олган.
Савдони Artpegas ва Lemon Auction компаниялари уюштирмоқда. Лотнинг дастлабки қиймати 60 000 дан 100 000 еврогача деб баҳоланмоқда. Шляпа 26 сентябрь куни Парижнинг асосий аукцион уйи Hotel Drout томонидан рок-н-ролл буюмлари ким ошди савдосининг юлдузли лоти бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, бундан 3 йил аввал 21 йил давомида Майкл Жексонга тегишли бўлган “Neverland” ранчоси 22 миллион долларга сотилган эди.
Севара Ҳусниддинова