Майкл Пенс АҚШга оғир кунлар яқинлашаётганини айтди

Олам

image

Яқин кунларда АҚШ аҳолиси орасида коронавирус юқтирганлар сони кўпаяди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Оқ уйда нутқ сўзлаган АҚШ вице-президенти Майкл Пенс маълум қилди

"Қўшма Штатларнинг 10 та штатида коронавирусга чалинганлар ортяпти. Бу эса яқин кунларда АҚШда касаллар сони ҳаддан зиёд кўпайиб кетишини англатади", деди АҚШ вице-президенти.

Маълумот учун, COVID-19 пандемияси бошланганидан бери дунёда коронавирус асоратлари билан вафот этганлар сони 1 миллиондан ошиб кетган. 

Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ , Ҳиндистон ва Бразилия етакчилик қиляпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг