Бугун, 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190 нафарга ошиб, 56 068 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 120 нафари Тошкент шаҳрида • 30 нафари Наманган вилоятида • 12 нафари Андижон вилоятида • 10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида • 8 нафари Қашқадарё вилоятида • 6 нафари Фарғона вилоятида • 4 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 52 466 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.