Дунёда коронавирусдан вафот этганлар миллиондан ошди

Олам

image

COVID-19 пандемияи бошланганидан бери дунёда коронавирус асоратлари билан вафот этганлар сони 1 миллиондан ошиб кетди. “Worldometer” портали маълумотига кўра, ҳозирчага 1 миллион 2 минг 389 киши вирус қурбони бўлган.

Шунингдек, дунёда коронавирусга чалинганлар 33 млн 304 минг 666 нафарга етди. Уларнинг 24 млн 634 минг 298 нафари соғайди.

Коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ (7 321 343), Ҳиндистон (6 073 348) ва Бразилия (4 732 309) етакчилик қиляпти. Россияда ҳам коронавирусга чалинганлар миллионлик кўрсаткичдан ошган – 1 151 438 нафар.

АҚШда коронавирусга чалинганларнинг 209 453 нафари вафот этган ва 4 560 456 нафари соғайган. 2 551 434 нафар одамда вирус ҳамон актив ҳолатда.

Ҳиндистонда 95 574 киши коронавирусдан вафот этган ва 5 013 367 нафар одам соғайган. 964 407 нафар бемор коронавирусдан соғайяпти.

Бразилияда 141 776 нафар бемор вафот этган ва 4 060 088 нафари соғайган. Касаллик 530 445 кишида фаол ҳолда бўлиб турибди.

COVID-19 дан ўлиш коеффиценти 1 миллион сайёра аҳолисига 128,6 кишига тўғри келяпти.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 55 401 нафарга етди. Уларнинг 51 965 нафари соғайган. Расмий статистикага кўра, 458 киши COVID-19 дан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг