Май ойи охирида Германия Президенти Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Жорий йилнинг май ойи охирида Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг айни вақтда Германияда бўлиб турган манбаси хабар берди.

Бу Штайнмайернинг Президент этиб сайлангандан кейин Ўзбекистонга илк ташрифи бўлиб, ташриф жорий йил май ойининг 27-29 кунларига режалаштириляпти. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида расмий ташриф билан ГФРда бўлганди. Президент ташрифи давомида 8 млрд евролик келишувлар имзоланганди.

Маълумот учун, Германия раҳбарлари икки бор Ўзбекистонга ташриф буюрган. Биринчи марта 1995 йилда ГФР Президенти Роман Херцог давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган. 2002 йилда эса ГФР канцлери Герхард Шрёдер Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франк-Вальтер Штайнмайер Германия-Ўзбекистон

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг