Мавлуд Тифиев Таиландда ўтган навбатдаги жангида ғалаба қозонди
Спорт
−
01 Март
1102Аралаш яккакурашларда фаолиятини давом эттираётган муай-тай устаси Мавлуд Тифиев ўзининг навбатдаги жангида марокашлик Ваил Карраоумини техник нокаут эвазига мағлуб этди.
Кеча, 28 февраль куни Таиланднинг Пукет шаҳрида “Warrior Stadium Phuket” лигасида ярим енгил вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев ҳозирда Нидерландия шарафини ҳимоя қилаётган асли марокашлик Ваил Карраоумига қарши октагонга чиқди. Уч раундга мўлжалланган жанг 1-раунддаёқ якунланди. Сабаби Тифиевнинг фаол босимидан сўнг рақиб томон жангни давом эттиришдан бош тортди.
Шу тариқа, Мавлуд Тифиев аралаш яккакурашларда ўзининг 4-жангини ўтказди ва 4-ғалабани қайд этди.
LiveБарчаси