Ўзбекистонлик жангчи Туркияда ўтадиган нуфузли мусобақада жанг қилади

Спорт

image

Фаолиятини MMA'да давом эттираётган Мавлуд Тифиев ўзининг навбатдаги жангини апрель ойида CFC промоушени доирасида Туркияда ўтказади. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 26 апрель куни Туркиядаги “Ulker Sports Arena”да “Core Fighting Championship” (CFC) турнири бўлиб ўтади. Кечанинг асосий кардида ярим енгил вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев ва туркиялик Эрдем Динчер октагонга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, ушбу кечанинг асосий кард жангларида машҳур UFC рефериси Марк Годдард октагон ҳаками вазифасини бажаради.

Қайд этиш жоиз, мазкур рақиблар аввал муай-тайда тўқнаш келган ва ўшанда Тифиев мағлубиятга учраган. 

Эслатиб ўтамиз, Тифиев сўнгги жангида марокашлик Ваил Карраумони техник нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мавлуд Тифиев CFC Эрдем Динчер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг