Matiz ёниб кетиши оқибатида далага ўт кетди
3-саҳифа
−
14 Июль
5955Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида Matiz автомобили ёниб кетиши оқибатида йўл ёқасидаги далага ҳам ўт кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 12 июль куни Самарқанд туманида содир бўлган. Соат 16:28 да туманнинг “Янги ариқ” МФЙ ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.О бошқарувида бўлган Matiz русумли машинада ёнғин чиққан. Оқибатда йўл ёқасидаги I.A.S. фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган ерда ёнғин юзага келган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган ёнғин ҳақидаги хабарга асосан, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилиб, соат 16:37 да ёнғин ўраб олинган ва соат 17:18 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 8 гектарлик ғалладан бўшаган ер майдонининг 1 гектар қисми ёниб кетганди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь