Маст аёл ўз уйида шеригини ўлдирди

Жамият

image

Андижон вилояти Улуғнор туманида маст ҳолатда ўзини ҳақорат қилган инсонни ўлдириб қўйган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 2019 йилнинг 11 июль куни тахминан соат 21:00 ларда Улуғнор туманида яшовчи Муқаддас ўзининг уйида спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда Ж.К. уни ҳақорат қилиб, бўйнидан ушлаб олган вақтида қўлидаги ошхона пичоғи билан Ж.К.га нисбатан қасддан тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Ж.К.нинг ўлимига ўткир тиғли жисм ёрдамида танасига етказилган оғир тан жароҳати сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида 13 июль куни Муқаддасга нисбатан айблов эълон қилинган ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Шундан сўнг жиноят иши айблов хулосаси билан судлов муҳокамасига юборилган.

20 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман суди дастлабки тергов томонидан тўпланган жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Муқаддасни айбдор деб топиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Маст аёл ўлдирди

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар