Тошкентда йигит ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида икки йигит ўртасида келиб чиққан можаро ўлим билан тугади. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум қилинишича, икки йигит консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхонада ишлаган. 22 ёшли судланувчи маҳсулотга буюртма олиш билан, 28 ёшда бўлган марҳум эса дўконларга берилган маҳсулотларнинг пулларини йиғиш билан шуғулланган.

Қайд этилишича, судланувчи марҳумга билдирмасдан дўконлардан маҳсулотларнинг пулларини олиб, корхонага топширмасдан, ўз манфаатлари учун ишлатиб юборган. Марҳум судланувчидан ишлатилган пулларни қайтаришни сўраганда, уни қасддан ўлдириш режасини тузган.

Шундан сўнг, судланувчи ўзи билан олиб келган пичоқ билан марҳумга ҳужум қилган. Йигит воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судида ҳолат бўйича суд иши кўриб чиқилган.

Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисми, 168-модда 3-қисми ва 112-модда 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида отаси томонидан дўппосланган ўғил руҳий ҳаяжон ҳолатида ошхона пичоғи билан отасини пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлдирди пичоқлаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг