Маск урушга аралашиб қолмаслик учун Киевни алоқа тармоғидан узиб қўйди
Олам
−
09 Сентябрь 2023
8001Илон Маскнинг билдиришича, у “катта уруш ҳаракати”га шерик бўлмаслик учун Киевга ўзининг Starlink алоқа тармоғига киришга рухсат бермади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Гап шундаки, Маск учувчисиз самолёт ҳужумининг олдини олиш учун Starlink алоқа тармоғини ўчириб қўйган. Шундан сўнг Киев Россиянинг йирик денгиз флоти порти жойлашган Севастополда тармоқни фаоллаштириш учун фавқулодда сўров юборган. Аммо Маск ушбу сўровга розилик бермоқчи эмас.
Маълумотларга кўра, Украина Севастополдаги рус кемаларини учувчисиз сувости кемалари орқали нишонга олган, бироқ улар Starlink билан алоқани йўқотган ва портга зарар етказолмаган.
“Ҳукумат органларидан Starlink’ни Севастополгача фаоллаштириш бўйича фавқулодда сўров келиб тушди. Бундан мақсад аниқ Россия флотининг катта қисмини чўктириб юбориш эди. Агар мен уларнинг илтимосига рози бўлганимда, SpaceX катта уруш ва можароларнинг кучайишига аниқ шерик бўлар эди”, деди Маск.
У, шунингдек, икки томонни сулҳ тузишга чақирди ва майда ерларни қўлга киритиш учун одамлар ўлаётгани, бу уларнинг ҳаётига арзимаслигини айтди.
“Starlink урушларда фойдаланиш учун мўлжалланмаган. Бу одамлар Netflix’ни томоша қилиши ва дам олиши, мактаб дарсларида онлайн бўлиши ва тинч-тотув ишлар билан шуғулланиши учун эди, дрон ҳужумлари учун эмас”, деди у.
Маълумот учун, Маск энг йирик акциядор бўлган SpaceX компанияси ўтган йилнинг февраль ойида Россия қўшнисига кенг кўламли ҳужум бошлаганидан кўп ўтмай, Украинага минглаб Starlink сунъий йўлдош антенналарини етказиб беришни бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Коинот кучлари қўмондони генерал Ченс Салтцмен Россия томони Украинадаги Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимини бузишга уринаётганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь