Маск баъзи давлатларнинг йўқ бўлиб кетишини башорат қилди
Олам
−
17 Декабрь 2023
41213Америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маск демографик муаммолар халқларнинг, ҳатто бутун инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Римда Бош вазир Жоржиа Мелонининг “Италия биродарлар” партияси тадбирида сўз очди.
“Биз фарзандли бўлишимиз керак, акс ҳолда Италия, Япония ва Франция маданияти йўқолиб кетади. Биз бу мамлакатлар йўқ бўлиб кетиши ортидан, инсониятни хавф остига қўямиз”, дейди Маск.
Бундан ташқари, тадбиркорнинг фикрича, гарчи бу муаммони ҳал қилолмаса ҳам, дунё ноқонуний миграцияга қарши кураш олиб бориши ва қонуний миграцияни ташкил этиши керак.
Шунингдек, Илон Маск яна бир хавф – Американинг "уйғонган онг вируси", яъни ирқий, гендер ва ижтимоий масалаларга эътиборнинг кучайишидан огоҳлантирган.
"Психологик фуқаролар урушига олиб келадиган “Америка уйғонган онгнинг вируси”ни Европага олиб келманг. Бунда ҳеч қандай хайр йўқ. Аксинча, бу фақат одамларни бир-бирига қарама-қарши қўяди", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Маск Техаснинг Остин шаҳрида университет очмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси