Маск энди университет очмоқчи

Олам

image

Илон Маск Техаснинг Остин шаҳрида университет очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда миллиардерга тегишли солиқ ҳужжатларига асосланиб "Bloomberg" хабар берди.

Хабарда айтилишича, Маск 100 миллион долларга яқин сармоя киритган ўқув мажмуаси дастлаб табиий фанлар, муҳандислик ва математикага ихтисослашган мактаб бўлади. Кейинчалик “юқори даражадаги таълимга бағишланган университет” ташкил этилади. Унда тажрибали профессор-ўқитувчилар ишлайди ва анъанавий ўқув дастури симуляциялар, амалий тадқиқотлар, ишлаб чиқариш/дизайн лойиҳалари ва лабораторияларни ўз ичига олган амалиёт билан уйғунлаштирилади.

Мактаб ва университетнинг тахминий очилиш санаси маълум қилинмаган, бироқ мажмуани очиш учун ариза ўтган йилнинг октябрида берилган ва 2023 йилнинг мартида тасдиқланган.

Маълумот учун, Маскнинг Тесла штаб-квартираси ҳам Остинда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп бепул университет очиб, Гарварддан пул ундирмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made