Машинанинг ичида 4 киши тириклайин ёниб кетди
3-саҳифа
−
19 Август 2023 29678 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 18 август куни соат 23:30 ларда Туркистон вилояти ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган Nissan қарама-қарши йўналишдаги Мерcедес-Бенз билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган. Оқибатда Mercedes-Benz салонида ёнғин юзага келган ва унинг ичидаги ҳайдовчи ҳамда 3 нафар йўловчи тириклайин ёниб кетган.
“Автоҳалокат оқибатида Мерcедес ёниб кетган ва унинг салонида бўлган 3 нафар йўловчи ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
ИИВга кўра, мазкур ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Nissan ҳайдовчиси мамлакат Жиноят кодексининг 345-моддаси (автоуловни бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати қоидаларини ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, бепарволик туфайли икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига сабабчи бўлиш) билан 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши ҳамда 7 йилгача маълум лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир оиланинг 3 нафар аъзоси ҳалок бўлган эди. Маълум қилинишича, DAF русмли бензовоз билан тўқнашган Lexus'нинг ҳайдовчиси, унинг рафиқаси ва боласи машина ичида тириклайин ёниб кетган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль