Машинада қулфланиб қолган бола иссиқдан вафот этди

Олам

image

Италиянинг Сардиния оролида 4 ёшли бола иссиқда машина ичида қолиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Rupor” хабар берди.

Ҳодиса 6 август куни оролнинг шимоли-ғарбида жойлашган Олмедо курорт қишлоғида содир бўлган. Руминиялик 4 ёшли бола Олмедо қишлоғига ота-онаси билан борган. Бола ота-онаси дам олаётган пайтда уйдан чиқиб кетган ва онаси уни ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошган автомобиль ичидан топган. 

Дастлаб бола Сассари шаҳридаги Santissima Annunziata шифохонасига етказилган, сўнгра Римдаги Gemelli шифохонасига кўчирилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у 11 август куни вафот этган. Италиянинг тегишли органлари воқеа юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш учун тергов бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Европанинг 12 шаҳридаги жазирама тўлқинлар 2300 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Машина Сассари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг