Машинада қулфланиб қолган бола иссиқдан вафот этди
World
−
13 August 2025 34044 1 minute
Италиянинг Сардиния оролида 4 ёшли бола иссиқда машина ичида қолиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда “Rupor” хабар берди.
Ҳодиса 6 август куни оролнинг шимоли-ғарбида жойлашган Олмедо курорт қишлоғида содир бўлган. Руминиялик 4 ёшли бола Олмедо қишлоғига ота-онаси билан борган. Бола ота-онаси дам олаётган пайтда уйдан чиқиб кетган ва онаси уни ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошган автомобиль ичидан топган.
Дастлаб бола Сассари шаҳридаги Santissima Annunziata шифохонасига етказилган, сўнгра Римдаги Gemelli шифохонасига кўчирилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у 11 август куни вафот этган. Италиянинг тегишли органлари воқеа юзасидан барча ҳолатларни аниқлаш учун тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг 12 шаҳридаги жазирама тўлқинлар 2300 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November