Машарипов термадан четлатилдими? Кападзе тармоқларда тарқалган хабарга муносабат билдирди

Спорт

image

Тармоқларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе терма жамоа аъзоси Жалолиддин Машариповни Қирғизистон билан ўйиндаги қизил карточка сабаб билдирган изоҳи учун терма жамоадан четлатишга қарор қилди, деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси устози Темур Кападзе билан боғланди ва мураббий бундай хабарлар ҳақиқатдан мутлақо йироқ эканини тасдиқлади.

“Тармоқларда ҳазиллашиб, балки 1 апрель ҳазилини уюштиришаётгандир. Бундай хабарлар мутлақо ёлғон. Машарипов билан алоқамиз жуда яхши”, дейди Кападзе.

Ўз навбатида, QALAMPIR.UZ ҳам ўз кузатувчиларидан норасмий саҳифаларнинг тасдиқланмаган хабарларига ишонмасликни сўраб қолади. 

Қайд этиш жоиз, Машрипов Қирғизистон билан ўйиндан кейинги интервьюда рақиб футболчиси қизил карточка олганини ўйин давомида пайқамагани, рақиб жамоада бир киши кам эканини захирага олингач билганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Темур Кападзе Жалолиддин Машарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг