Машҳур журнал “ўғирланган” “Олтин тўп”лар рўйхатини эълон қилди
Спорт
−
01 Ноябрь 2023
7752Аргентиналик футболчи Лионель Месси 2023 йилги “Олтин тўп”ни ноҳақ қўлга киритди. Бу ҳақда “FourFourTwo” маълум қилди.
Манбага кўра, “Интер Майами” аъзоси 2023 йилдан ташқари яна 2 марта “Олтин тўп”га нолойиқ бўлган.
Британия журнали мукофот тарихидаги 10 та асосий “ўғирлик” рўйхатини тузди. Аргентиналик ҳужумчи баҳсли ўнта “Олтин тўп”нинг учтасида тилга олинган.
Футбол тарихидаги 10 та “Олтин тўп “ўғрилиги”:
1. Роберт Левандовски 2021 йилда Месси ўрнига мукофотни олиши ва 2020 йилги мукофотга ҳам эга чиқиши керак эди;
2. Терри Анри 2003 йилда Павел Недвед ва 2004 йилда Андрей Шевченкодан кўра "Олтин тўп"га кўпроқ лойиқ эди;
3. Уэсли Снейдер 2010 йилда Мессига қараганда мукофотга муносиброқ эди;
4. Криштиану Роналду 2013 йилда Франк Риберига ютқазиши керак эди;
5. Месси 2019 йилда Виржил ван Дейкдан совринни “ўғирлади”;
6. Роналду, Муҳаммад Салоҳ ва Антуан Гризманн 2018 йилги “Олтин тўп”га Лука Модричдан кўпроқ лойиқ эди;
7. 1956 йилда Стенли Метюснинг ўрнига Альфредо Ди Стефано совринни олиши керак эди;
8. 2001 йилда Майкл Оуэнга берилган мукофот Оливер Кан ёки Раулга берилса бўларди;
9. Луис Суарес 1960 йилда Ференс Пушкашдан муносиброқ эмасди;
10. Жанлуижи Буффон 2006 йилда Фабио Каннавародан кўра “Олтин тўп”га ҳақлироқ эди.
Қайд этиш жоиз, мазкур рўйхат 28 октябрь кунги маросим олдидан эълон қилинган. Маросим якунларига кўра, аргентиналик футболчи 8-“Олтин тўп”ини қўлга киритди, Холанд иккинчи, Мбаппе эса учинчи ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь