Машҳур испаниялик футболчи фаолиятини тугатди
Спорт
−
22 Июль 2023 5588 1 дақиқа
Испаниялик таниқли футболчи Давид Сильва профессионал футболдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда “Cadena Ser” хабар берди.
Манбага кўра, 37 ёшли “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси шу ҳафта машғулот пайтида олган жароҳати туфайли футболчилик карьерасини тугатишга қарор қилган.
Сильванинг басклар билан 2024 йилнинг июнигача тузган шартномаси бекор қилиниши кутилмоқда.
Футболчи “Манчестер Сити” ва “Валенсия” клубларидаги фаолияти билан машҳур.
У АПЛнинг 4 карра чемпиони ҳисобланади. Сильва Испания терма жамоаси таркибида 2010 йилги Жаҳон чемпионати, шунингдек, 2008 ва 2012 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025