Машҳур Америка нашри Ўзбекистон Олимпиадада нечта медаль олишини тахмин қилди

Спорт

image

Американинг “Sports Illustrated” журнали 75 та лицензия бўйича Париж Олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон делегациясини мусобақаларда 12 та медалга эга чиқишини тахмин қилди.

Журналдаги тахминларга кўра, ўзбек боксчиларидан Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Халоков ўз вазн тоифаларида Олимпиада чемпиони бўлади. -71 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев кумуш, -92 кг да эса Лазизбек Муллажонов бронза медални қўлга киритиши кутилмоқда. 

Нашр томонидан Ўзбекистонга энг кўп медаль олиб келадиган спорт турларидан бири сифатида дзюдо тахмин қилинмоқда. Дзюдочилар Дилшодбек Баратов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов ва Диёра Келдиёрова ўз вазнида бронза медални қўлга киритиши кутиляпти,бироқ QALAMPIR.UZ'га маълум бўлишича -60 кг вазнда Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шарафини Дилшодбек Баратов эмас, Достон Рўзиев ҳимоя қилади. Давлат Бобоновнинг эса кумуш медаль учун имкониятлари юқори баҳоланяпти.

Таэквондочилардан Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби Улуғбек Рашидов бронза, Светлана Осипова эса кумуш медаль эгаси бўлади деб қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг